Ҳунармандчиликка бўлган кучли иштиёқи туфайли Эван Бут ишлаб турган Keurig K350 кофемашинасидан воз кечиб, бионик қўл ясашга киришди.

Муҳандис барча иш жараёнини  бир зумда, осон томоша қилинадиган видеога олди. Бироқ трансформация қилиш учун 8 кун яъни, 199 соат 56 дақиқа 36 сония вақт сарфланди. 

Бу вақт давомида Бут кофемашинаси қисмларидан Hedberg деб номланган биоқўл ясади. Keurig K350 машинасидан олинмаган биргина материал елим ва унча катта бўлмаган 12V адаптер бўлди. Ҳосил бўлган протез эгилиши, бармоқларини қимирлатиши ва катта бўлмаган буюмлар, масалан, бўш стаканни олиши мумкин.