Ўзбекистонда ёшлар қалбида Ватанга юксак садоқат, республика Қуролли кучлари билан ғурурланишлари ва ҳарбий хизматга нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш ҳамда спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш мақсадида кенг миқёсда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2016 йилнинг 11 август куни Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Учтепа Ўқув спорт техника клуби томонидан шаҳар миқиёсида ягона ҳисобланган Учтепа туманида жойлашган 238-мактабда Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар учун тарбия ва спорт оромгоҳида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбир жараёнида оромгоҳда тарбияланувчи болаларга келажакда вақтларини унумли ва мазмунли ўтказишлари мақсадида “Ватанпарвар” ташкилотида спортнинг техник ва амалий турлари учун автомодель, картинг, авиамодель, “Ўқ отиш” йўналишидаги ташкил этилган тўгаракаларга аъзо бўлишлари тарғиб этилди.

Амалиётда эса ушбу спорт турларига тааллуқли кўргазмали қуроллар ёшлар учун намойиш этилди ва бу каби тадбирлар ёшларда катта таассурот қолдирди. 

Мусобақа сўнгида чемпионат ғолибларига махсус совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Шунингдек, оромгоҳ ходимлари, шаҳар “Камолот”ЁИҲ раҳбарияти юрт келажаги бўлган ёшлар учун мазмунли тадбир уюштирган Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотига миннатдорлик билдиришди.

 

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти “Маънавият” бўлимидан Тожиддинова Шаҳноза тайёрлади.