Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу 11 августни мамлакатдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин мамлакатдан қочиб кетган ҳарбийларнинг ортга қайтиши керак бўлган охирги сана деб эълон қилди. 

Човушўғлу NTV телеканалида ҳарбий атташелар ўз оилалари билан Италияга теплоходда қочганларини тасдиқлади. 

Вазир шунингдек икки нафар давлат хизматчиси Бангладешдан Нью-Йоркка қочганларини қўшимча қилди.

Човушўғлу агар улар Туркияга қайтмасалар, ҳукумат уларга қарши суд тақибларини бошлашини маълум қилди.