Туркия суди мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг 14 адвокатини ҳибсга олишга рухсат берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Туркия ҳукумати АҚШда яшовчи Гуленнинг ҳибсга олиниши бўйича эса бир нечта ордер берган.

Аввалроқ Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмушнинг маълум қилганидек, мамлакатдаги давлат тўнтарувига уриниш билан боғлиқ ҳолда 10 хорижлик суд даъволарини олган, улардан 4 нафари ҳибсга олинган.