Туркия ҳукумати ҳарбий давлат тўнтаришига уринишдан кейин 208 нафар дипломатни мамлакатга чақиртириб олган. Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Мавлду Човушўғлининг Анқарадаги матбуот анжумани вақтидаги баёнотига асосланган ҳолда Reuters хабар тарқатган.

Қайд этилишича, яна 32 нафар дипломат ватанга қайтмаган ва ҳукуматдан қочиб юрибди.

Човушўғлининг қўшимча қилишича, АҚШдан исён ташкилотчилигида айбланаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадицияси бўйича "ижобий сигналлар" олинган.

Бундан олдинроқ, Туркиянинг Бангладешдаги элчихонаси ходимларидан бири Россияга, яна бири АҚШга қочиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.