Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Анқарадан 35 км узоқликда жойлашган Ақинжи базаси боғга айлантирилади ва омма учун  очиқ бўлади, деб маълум қилди Туркия мудофаа вазири Фикри Ишикка иқтибос келтирган ҳолда Hurriet газетаси.

"Бу жойлар жамоатчилик фойдаланиши, одамлар учун очилади", деб айтди вазир. Унинг айтишича, авиабаза ўрнида "демократия боғи" ташкил қилишга тайёрлик мавжуд.

Вазир ҳукуматнинг Анқара ва Истанбулга сентябрь ўрталарига бир гуруҳ ҳарбийларни жойлаштириш бўйича режаларини маълум қилди.  

Аввалроқ Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Ақинжи авиабазаси ёпилишини айтганди. Унинг айтишича, база "давлат тўнтарувига уринишда демократия учун ҳалок бўлган жафокашлар" хотираси жойи бўлади.