Туркиянинг Бангладешдаги элчихонаси вакили Россияга қочиб ўтган. Daily Star нашрининг дипломатик манбаларига асосланиб хабар қилишича, бу дипломат Туркиядаги ҳарбий давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилинаётганди.

Нашрнинг ёзишича, элчихонанинг яна бир ходими АҚШда яширинган.

Нашр маълумотига кўра, Россияга қочиб ўтган дипломат Туркия элчихонасидаги Анқарага чақиртирилган 3 ходимдан бири бўлган. У ўз оиласини Россияга олиб ўтган. Муваққат вакил Аҳмед Гурбуз эса АҚШга ўтиб кетган.

Бангладеш ТИВ маълумотига кўра, Туркия ҳукумати бу фуқароларининг паспортларини бекор қилган.