Украина Россия билан виза тартибини ўрнатиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Павел Климкин маълумотига асосланиб, «Интерфакс-Украина» хабар берган.

"Албатта, биз Россия ва Украина чегарасида назоратни кучайтиришимиз даркор. <...> Агар биз виза режимини киритсак, бу бизга Россия ФХХ агентлари ва бошқа айғоқчиларнинг мамлакатимизга кириб келишининг олдини оладими? Мен бу ерда аниқ жавоб кўрмаяпман", деган у. 

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда россияликларнинг Украинага кириб келиши ташқи паспорто орқали амалга ошмоқда.

Климкиннинг қайд этишича, виза тартиби Украина консуллигида жиддий ўзгаришларни амалга оширишни талаб этади.

"Масалан, бизнинг дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра консулликда яна қўшимча 100та иш ўрни очиш керак бўлади", деган у.

ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Россия билан виза режимини татбиқ этиш хавфсизлик зарурати эканини аниқ белгилаб олиш керак.

"Агар "ҳа" дейилса, амалга оширамиз. Агар "йўқ" дейилса, бошқа чора кўрилади", дея қайд этган у.