«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер «Ливерпуль»га қарши АПЛ янги мавсумининг илк турида кечадиган баҳс олдидан фикрларини билдириб ўтди.

«Англияда даромад кўп бўлганига монанд тарзда трансферлар учун сарфланадиган пуллар миқдори ҳам шунча кўп. Қачонки Европа жамоасидан кимнидир олмоқчи бўлсанг, футболчига жуда юқори нарх сўрашади. Сен шунчаки Англиядаги клуб вакили бўлганинг учунгина.

Лекин оқилона пул сарфлаган ҳолда ҳам савияли футболчи топиш мумкин. Биз юқори тоифали футболчиларни таркибга жалб этишга тайёрмиз, лекин бизга ҳозир ҳаммасидан ҳам кўра марказий ҳимоячи керак. Мертесакер  4 ойга, Габриэл 2 ой муддатга сафдан чиқди. Умид қиламанки, Габриэлнинг жароҳатини жарроҳлик амалиётисиз ҳам тузатса бўлади.

Мустафининг атрофидаги ҳолат бўйича янгилик эшитмоқчимисиз? Мен ҳеч нарса айта олмайман. (Журналист: «Мен сизни тушундим»). Тушунган бўлсангиз, жуда яхши. Ўтган мавсум шуни кўрсатдики, трансферлар учун катта пуллар сарфлаш энг асосийси эмас. «Лестер» буни намойиш қилиб берди. Молиявий қудрат ҳамиша ҳам ёрдам бера олмайди.

Бизнинг АПЛдаги юришимиз яхши кетмоқда. Биз 10 учрашува мағлуб бўлмадик. Биз ўз ишимизни муваффақият билан давом эттириш учун куюнмоқдамиз. Кейинги 4 мавсум давомида биз навбати билан тўртинчи, учинчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб келдик. Энди биз яна бир поғона юқорилашни истаймиз.

Тан олиш керак, «Ливерпуль» янги мавсумда АПЛ ғолиблиги учун курашади. Бу мавсумда 8-9 жамоа чемпионлик учун курашиш салоҳиятига эга», – деган Венгер.

Манба: Tribuna.uz