«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Алексис Санчес ва Месут Ўзилнинг шартномалари юзасидан вазият бўйича фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳозирча бу борада ҳеч қандай ахборот йўқ. Биз уларни таркибда сақлаб қолишни истаймиз. Бу тезда ҳал бўладиган жараён эмас. Бизда улар билан яна 2 йиллик шартномалар бор, шошилишга зарурат йўқ.

Барча шартномаларни трансферлар даричаси очиқ вақтда тузиш мажбурий эмас, бизда бу масалага қайтиш учун ҳали вақт бўлади. Айни вақтда биз бошқа ишлар билан жуда бандмиз. Ўйлайманки, Ўзил ва Санчес билан эса келишиб оламиз», – деган Венгер жамоа расмий сайтига.

Бундан олдинроқ, Месут Ўзил агар ўзига янги шартнома таклиф қилинмаса, «Реал»га қайтмоқчи экани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Манба: Tribuna.uz