Бугун, 12 август куни Тошкентда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамкорлигида «С» тоифали мураббийлик лицензияси учун ўқув-семинар курслари бошланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар беради. 

Ўқув-курсларида жами 24 нафар мураббийликка номзодлар иштирок этмоқда. Эътиборлиси, улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳамда амалдаги аъзолари – 44 ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасини қўриқлаган Павел Бугало, Темур Кападзе ва Сервер Жепаровлар ҳам бор.

Ушбу ўқув курси 25 августга қадар давом этади. Ўзбекистонлик ОФК инструктори Ислом Аҳмедов томонидан олиб борилмоқда. Координатор – ЎФФ техник бўлими бошлиғи Шавкат Имомов.