АҚШнинг Виржиния штати Фредериксбург шаҳрида енгил моторли самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 6 киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

Полиция маълумотларига кўра, самолёт қўнаётган вақтда йўлакдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. 

Тўқнашув юз бергач, ёнғин пайдо бўлган. Қутқарувчилар самолёт ичидан 6 кишининг жасадини олиб чиқишган. Ҳозирча, уларнинг бир штатдан экани айтилиб, шахси аниқланмоқда.