Англия премьер-лигасининг биринчи туридаги биринчи учрашув ўтган мавсум чемпиони «Лестер» ҳамда мавсум дебютанти бўлмиш «Ҳалл Сити» ўртасида кечди.

Раньери шогирдлари сафарда кечган бу учрашувда 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди ва янги мавсумни мағлубият билан бошлади.

«Лестер» танаффус арафасида гол ўтказиб юборди. Адам Диоманде чалқанча ҳолатда урган голи билан «Ҳалл Сити»ни танаффусга ғолиб жамоа сифатида олиб чиқди — 1:0.

Клаудио Раньери шогирдлари иккинчи бўлим бошидаёқ ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланди ва уни Маҳрез аниқ амалга оширди — 1:1.

10 дақиқа ўтиб Роберт Снодграсс фантастик зарбаси билан «Ҳалл»ни яна олға бошлади — 2:1.

«Лестер» ўйиннинг қолган қисмида вазиятни ўзгартира олмади.

Халл – Лестер 2:1
Голлар: 1:0 – 45 Диоманде, 1:1 – 47, пенальти Марез, 2:1 – 57 Снодграсс.
Халл – Якупович, Хаддлстоун, Робертсон, Дэвис, Снодграсс, Аль-Мухаммади, Клукас, Мейлер, Ливермор, Диоманде, Эрнандес.
Лестер – Шмейхель, Симпсон (Ульоа, 83), Морган, Фукс, Эрнандес, Дринкуотер, Кинг (Амарти, 68), Грэй (Окадзаки, 68), Марез, Варди, Муса.
Огоҳлантиришлар: Фукс (29), Симпсон (33), Дэвис (71), Клукас (83).

Англия Премьер-лигаси 1-туридан ўрин қолган ўйинларнинг олтитаси бугун, 13 август куни, иккитаси 14 август, сўнггиси эса 15 август куни ўтказилади.