Apple iPhone 7 смартфони ва иккинчи авлоддаги Apple Watch соатлари энди Тайваннинг TSMC компанияси чипларида ишлайди.

Ҳозирча Apple қурилмаларида ҳам Samsung’нинг, ҳам TSMC’нинг чиплари ишлатилмоқда. Тайваннинг Central News Agency нашрининг хабар беришича, Apple’да TSMC фойдасига якуний қарор чиқарилган.

Тайвань компанияси янги смартфон ва планшетлар учун А10 процессорини ишлаб чиқаради. Компаниянинг Apple Watch учун чиқарадиган чипларида эса 16-нм ли технологик жараён қўлланади.