Шотландиянинг Глазго шаҳри суди икки нафар турк денгизчиси: истанбуллик капитан Мўъмин Сокин ва биринчи зобит Эмин Ўзменни Буюк Британияга рекорд миқдордаги кокаинни олиб киришга уриниш учун мос равишда 22 ва 20 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, гиёҳванд моддаларнинг контрабандаси Британия ва Танзания ўртасидаги ҳамкорлик эвазига бартараф этилди.

Агентликнинг маълум қилишича, ўтган йили Шотландиянинг шарқий соҳилларида икки турк бошқарган, Танзаниядан келган кемада 3,2 тонна кокаин партияси топилган. 664 млн долларлик ушбу гиёҳванд моддаси партияси Нидерландлияга олиб ўтилмоқчи бўлган.