АҚШ Германияда жойлаштирилган атом қуролларини модернизация қилишни режалаштирмоқда, деб ёзган Der Spiegel нашри. Унда чоп этилган мақоланинг қисқартирилган шаклини Handelsblatt келтирмоқда. 

2020-йилга келиб Қўшма штатлар B61−12 русумли атом бомбаларининг янги намуналарини серияли ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Улар НАТОнинг Европадаги базалари, хусусан Германиянинг Бюхел авиабазасида жойлаштирилади. Ҳозирда у ерда 10тадан 20тагача ядро каллаги мавжуд. 

Улар Tornado қирувчи бомбардимончи самолётларига жойланиши мумкин. 2010-йили бундестаг АҚШ билан Америка ядро қуролларини Германиядан олиб чиқиш бўйича музокаралар ўтказишни маъқуллаган эди.  Бироқ, мамлакат ҳукумати НАТОдаги ҳамкорлари билан келишмасдан туриб, бир томонлама ҳаракат қилмаслик борасида қарор қабул қилган.