Enomad компанияси Kickstarter сайтида ўзининг ихчам зарядлаш қурилмасини намойиш этди. У, ариқ ёки кичик дарёларнинг сув оқими кучини электр энергиясига айлантиради. Ихчам гидроэлектростанция 6400 мА-соатлик батарея билан жиҳозланган. Унинг генератори 2.5 Вт – 5 Вт энергия бера олади. Бундан ташқари, ipx8 стандарти асосида сувдан ҳимояловчи ташқи қобиққа эга. Бу стандарт асосида ишлаб чиқилган қурилмалар бир метрдан чуқурликда сувда узоқ вақт фойдаланиш имконини беради. EStream ўз батареясини 4.5 соатда тўлиқ қувватлаб бўлади. 

Унинг конструкцияси қисмларга бўлинади. Буюмнинг ичида эҳтиёт ва бутловчи қисмларини сақлаш учун бўш жойлар мавжуд. Бундан ташқари, гаджетларни қувватлаш учун USB-портлар ҳам ёддан кўтарилмаган. 800 грамм оғирликка эга бўлган EStream тўлиқ йиғилган ҳолатда 24.5х6.5 см габарит ўлчамига эга. Уни олдиндан буюртма бериш шарти билан 180 доллардан харид қилиш мумкин.