Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастронинг 90 ёшлик таваллуд аёми муносабати билан дунёдаги энг узун сигара тайёрланди. Сигаранинг узунлиги 90 метрни ташкил қилади ва ундаги ҳар бир метр команданте ҳаётининг ҳар бир йилини ифодалайди. Кубаликларнинг бу ташаббуси Гиннесс рекордлар китобига киритилди.  

Сигарани маҳаллий тамаки компанияси ишчилари тайёрлашди. Уни яратиш устида улар 10 кун давомида 12 соат тинмай ишлашди. Рекорд сигара нафақат ноодатий узунликка эга, балки у одатдаги сигарадан бир неча сантиметр йўғонроқ.

Тамаки ишлаб чиқарувчилар шу совғалари билан Кастрога ўз ҳурматларини ифодаломоқчи бўлдилар. Кастро кўп йиллар сигара чекиб юрган ва шифокорлар тақиқловидан кейин уни чекишни ташлаган. Кастронинг ўзи ҳам Гиннесс рекордлар китобидан жой олган: команданте ҳаётига 638 та суиқасддан омон қолган.

Фидель Кастро 1926 йил 13 августда таваллуд топган. Кубани 1959 йилдан 2011 йилгача бошқарган.