Шу кунларда “Озодлик ороли” – Кубада мамлакатнинг узоқ йиллар етакчиси бўлган Фидель Кастронинг таваллуд куни миллий байрам сифатида нишонланмоқда. У, бугун 13-август куни 90 ёшга киради. 

Шу муносабат билан мамлакатнинг барча нашрларида унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган турли мақолалар чоп этилмоқда. Бундан ташқари, унинг шарафига кўпсонли бадиий экспозициялар ва фотокўргазмалар ташкил этилади. 

Мамлакатнинг барча фуқаролари, ўзларининг етакчиси таваллудини муносиб нишонлаш мақсадида тайёргарлик кўрмоқда. Юзлаб тортлардан ташқари халқ ҳунармандлари, рассомлар ва артистлар оммавий равишда ҳадяларини ҳозирлашмоқда. 

Фидель Алехандро Кастро Рус 1926-йил 13-августида Куба шарқидаги Биран шаҳарчасида дунёга келган. 1959-йил январидаги инқилобдан сўнг, Фидель Кастро Куба бош вазири лавозимига киришган эди. 

2006-йил 31-июлида Кастро вақтинчалик ҳокимиятни тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Куба етакчиси жиддий жарроҳлик амалиётларини ўтказди. 2008-йил 19-февралида ўз ваколатлари поёнига етишига 5 кун қолганида сиёсатни тарк этишини эълон қилди ҳамда Давлат кенгаши ва Олий бош қўмондон лавозимини янги муддатга эгаллашдан бош тортди. 2008-йил 24-февралида Куба халқ ҳокимияти Миллий ассамблеяси, Фиделнинг укаси Рауль Кастрони мамлакатнинг янги раҳбари этиб сайлади. 

2011-йил 19-апрелида Фидель Кастро расман Куба Компартияси Биринчи котиблигини расман тарк этди. Бу ваколат ҳам укаси Рауль Кастрога ўтди.