Испаниялик теннисчилар Рафаэль Надаль ва Марк Лопес Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларидан ўрин олган катта тенниснинг жуфтлик баҳслари финалида ғалаба қозонди.

Улар, руминияликлар Флорин Мергя ва Хоря Тецэулар жуфтлигини 6:2, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этишди.

Қайд этиш жоизки, Надаль шу билан ўз фаолиятидаги иккинчи Олимпия олтин медалини ютиб олган. Бундан аввал, у Пекин-2008 Олимпиадасининг яккалик баҳсларида ғолиб бўлганди.