Москвада КПСС Марказий қўмитаси биринчи котиби Никита Хрушевнинг қизи, публицист Рада Аджуба ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».

Аджуба, узоқ вақт хасталикдан сўнг, 88 ёшида вафот этган. 

Ҳозирча, уни дафн қилиш вақти ва жойи маълум эмас. 

Рада Аджуба журналист бўлиб, 50 йил мобайнида «Наука и жизнь» журналида фаолият юритган. Унинг турмуш ўртоғи Алексей Аджубей «Известия» газетасининг бош муҳаррири эди.