Ҳолливуднинг машҳур актёри ва ЮНИСЕФ ташкилотининг кўнгилли элчиси Орландо Блум Украина шарқидаги жанговор ҳудудда яшовчи болаларга видеомурожаат йўллади. 

Актёр вайрон бўлган бино олдида жанговор ҳаракатлар болалар хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида сўзлади. 

Блум болаларга баланд биноларни ва нотаниш жойларни четлаб ўтиш, хавфли туюлган буюмларга эътиборли бўлиш ва уларга қўл теккизмасликни, дарҳол хавфсизлик ҳимоячиларига қўнғироқ қилишни маслаҳат берди.