Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинларининг 12 август кунги баҳсларида Ўзбекистон спортчилари қуйидаги спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказишди:

Бектемир Мелиқўзиев. Бокс.

Рио-2016 олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (-75) австралиялик Левис Даниелга қарши рингга чиқди. Батафсил.

Абдулла Тангриев. Дзюдо.

Рио Олимпиадасининг дзюдо баҳсларида +100 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган дзюдочи, 35 ёшли Абдулла Тангриев бразилиялик Рафаэл Силвага қарши бронза медали учун жангда татамига чиқди. Батафсил.

Екатерина Хилько. Батутда сакраш.

Ўзининг бешинчи олимпиадасида иштирок этаётган Екатерина Хилько батутда сакраш бўйича саралаш босқичида имкониятини синовдан ўтказди. Батафсил.

Екатерина Воронина. Еттикураш.

Енгил атлетиканинг еттикураш мусобақасида спортчилар иккинчи йўналишда ўз омадларини синаб кўришди. Атлетларда баландликка сакраш секторида машқларни бажаришди. Батафсил.

Хуршид Тожибоев. Бокс.

Бокс бўйича мусобақалари чорак финалида -60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Хуршид Тожибоев мезбонлар вакили Робсон Консейсанга қарши рингга кўтарилди. Батафсил.

Ҳасанбой Дўстматов. Бокс.

Рио-2016 олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ярим финал жангини америкалик Фернандес Нико Анхелга қарши ўтказди. Батафсил.

Ситора Хамидова. 10000 метрга югуриш.

Олимпиада—2016 мусобақасида 10 000 метр масофага югуриш бўйича аёллар ўртасидаги баҳслар ўтказилди. Батафсил.

Ёдгорой Мирзаева. Бокс.

-51 кг вазн тоифасида қатнашган Ёдгорой канадалик тажрибали рақиби Бужолд Мандига қарши жанг ўтказди. Батафсил.