Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган Олимпиада ўйинларининг 13 август кунги баҳсларида Ўзбекистон спортчилари қуйидаги спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказишади.

Шаҳобиддин Зоиров. Бокс.
Шаҳобиддин Зоиров 52 кг вазн тоифасида, 1/16 финал баҳсида рингга кўтарилади. Рақиби ирландиялик боксчи Ирвин Брендан Эммет. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15да бўлиб ўтади.

Шаҳрам Ғиёсов. Бокс.
Шаҳрам Ғиёсов 69 кг вазн тоифасида чорак финалда баҳс олиб боради. Рақиби кубалик боксчи Рониел Иглесис. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.

Рустам Тўлаганов. Бокс.
Рустам Тўлаганов 91 кг вазн тоифасида ярим финал беллашувида иштирок этади. Рақиби россиялик боксчи Евгений Тишенко. Беллашув Тошкент вақти билан 20:45да ўтказилади.

Баҳодир Жалолов. Бокс.
Баҳодир Жалолов +91 кг вазн тоифасида нимчорак финал беллашувларига киришади. Рақиби венесуэлалик Эдгар Рамон Муноз. Жанг Тошкент вақти билан 03:15да ўтказилади.

Екатерина Воронина. Енгил атлетика.
Екатерина Воронина кўпкураш, узоқликка сакраш, найза улоктириш, 800 метрга югуриш баҳсларида қатнашади. Баҳслар Тошкент вақти билан 19:45да, 04:00да ва 07:18да бошланади.