Ўзининг бешинчи олимпиадасида иштирок этаётган Екатерина Хилько батутда сакраш бўйича саралаш босқичида имкониятини синовдан ўтказди. 

Регламентга кўра турнирни 16 нафар спортчи бошлади. Хилко кейинги босқичга йўлланма олиши учун саккизталикка кириши талаб этиларди.

У дастлабки саккиз нафар спортчи орасида учинчи натижа қайд этган бўлса-да, қолган спортчиларнинг чиқишидан кейин имкониятини пасайтириб юборди ва Хилько Рио—2016 Олимпиадаси билан хайрлашди. Хилько мажбурий чиқиш машқида 46.570 очко ишлади, иккинчисида  50.955 балл тўплади. Унинг умумий бали 97.550ни ташкил қилди.

Бу кўрсаткич орқали саралашда 12-ўринни банд этди. Натижада Хилько финал босқичи йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Хилко фаолияти давомида 5 та Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. У 2008 йилги Пекин Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритганди.