Рио-де-Жанейрода бўлаётган Олимпиада ўйинлари доирасида 13 август куни 59 ва 75 кг вазн тоифасида баҳслашувчи юнон-рум курашчиларининг тарозида тортилиши бўлиб ўтади. 

Ушбу вазнларда Ўзбекистон вакилларидан Елмурат Тасмурадов ва Дилшод Турдиевлар бор. Шунингдек, кечга келиб улар қуръа асосида ўз рақибларинининг номини ҳам билиб олишади. Эртага эса баҳслар бошланади.