Олимпиадада иштирок этаётган эфиопиялик аёл югурувчи Этенеш Диро тўсиқлар оша 3000 метрга югуриш бўйича мусобақанинг дастлабки босқичида маррага кроссовкасининг бир пойисиз етиб келди.   

Спортчи айланалардан бирида икки рақиби билан тўқнашиб кетиб, кроссовкасининг бир пойини тушириб қўйди. Спортчи аввал уни кийиб олмоқчи бўлди, бироқ вақтни ютқазмаслик учун масофанинг қолган қисмини усиз югуриб ўтишга қарор қилди. 

Спортчи маррага финалга чиқиш учун ижозат бермайдиган натижа билан етиб келди. Бироқ ҳакамлар маслаҳатлашиб, уни ва тўқнашувнинг яна икки иштирокчисини ҳал қилувчи босқичга қўйишга қарор қилишди.