Бугун Рио-Олимпиадасида бокснинг 91 килограммгача бўлган вазн тоифаларида ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон вакили Рустам Тўлаганов россиялик Евгений Тищенкога қарши рингга чиқди ва ютқазди. Якуний натижа 0:3 (9:10, 9:10, 9:10).

Тўлаганов бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.

Унинг бронзаси мамлакат делегацияси учун учинчиси бўлди. Бунга қадар дзюдочилардан Диёрбек Ўрозбоев ҳамда Ришод Собиров ҳам бронза медали билан тақдирланганди.

Ҳозирда терма жамоа 55-ўринда жойлашган. Битта олтин медаль Ўзбекистон терма жамоасини 30-поғонага олиб чиқади.