Франция олимпия терма жамоаси физиотерапевти Патрик Бордье Рио-де-Жанейрода бевақт оламдан ўтди. Бу ҳақида Франция Олимпия қўмитасининг президенти Дени Массельянинг сўзларига асосланиб, L’Équipe нашри маълум қилди.

"Патрик Бордье 12 август куни куннинг иккинчи ярмида ҳаётдан кўз юмди. У барча спортчилар учун бирдек қадрдон эди", - деди Масселья. 

Жамоа шифокорининг ўлимига нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.