Рио-де-Жанейродаги Олимпиада томошабинлар орасида катта омммабопликка эга бўлмоқда, умумий ҳисобда мусобақаларга 2,736 млн та чипта сотилди. Бу ҳақда Олимпиада ташкилий қўмитасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Марио Андрада журналистларга маълум қилди. 

Унинг айтишича, енгил атлетика мусобақаларининг финалларига барча чипталар сотиб бўлинган.