«Голден Стэйт Уорриорз» жамоасининг бир мавсумда уч очколи тўпларни ташлаш бўйича рекордчиси ва икки карра MVP (ойнинг энг яхши ўйинчиси) соҳиби Стивен Карри МБА мухлисларини яна бир марта ўзининг мерганлиги билан қойил қолдирди. 

Карри "Уорриорз"нинг баскетбол мажмуасида майдон марказига ўтирган ҳолда тўпни баскетбол саватчасига ташлаган. Жамоа эса ўзининг расмий "твиттер"ида Стивеннинг бу натижасини қуйидагича изоҳлади: "Биз энди бу каби натижалардан ҳайрон қолмасак ҳам бўлади, шундай эмасми?"