Суриядаги қонли тўқнашувларга гувоҳ бўлган Дума  шаҳрида сиам эгизаклари дунёга келди. Бу ҳақида ВВС хабар берди.

Ноурас ва Моаз кўкрак соҳасидан бир-бирига қўшилиб кетган. Ҳозирда улар тез ёрдам машинасида қўшни Дамашқ шаҳридаги болалар шифохонасига етказилди. 

Суриялик шифокорлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Ҳозирда эгизаклар онаси ва холаси билан шифохонада, маълум қилинишича, уларнинг аҳволи яхши.  

Дамашқнинг шимолида жойлашган Дума оғир жангларни бошдан кечирган, шу боис бу ерга гуманитар ёрдам етказиб бериш жуда қийин.