Россия президенти Владимир Путин Куба давлат, сиёсат ва жамоат арбоби Фидель Кастрони 90 ёшлик юбилейи билан табриклаб, Россия ва Куба ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, минтақавий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирган. Расмий Кремль сайтида шу ҳақда маълум қилинмоқда. 

Путиннинг қайд этишича, Куба етакчисини Россияда "бутун умрини Куба халқига хизмат қилишга бағишлаган йирик давлат арбоби" сифатида ҳурмат қилишади.

Россия давлат раҳбари Кастрога соғлиқ, узоқ умр, руҳий тетиклик ва фаровонлик тилаган.