«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо янги мавсумда Англия чемпионатидаги мақсадлар тўғрисида ўз фикрини билдирди.

«Соврин учун курашадиган жамоалардан биримиз. Биз қатори бошқалар жамоаларда ҳам мана шундай имконият бор. Агар биздан кучли жамоа чемпион бўлса буни тан оламиз. Айни пайтда биз «Манчестер Юнайтед»дамиз, бошқача гапира олмаймиз. Биз соврин учун курашамиз», - дейди Моуриньо Манчестер Юнайтед расмий сайтига берган интервьюсида.

Манба: Tribuna.uz