АҚШнинг Висконсин штатидаги Милуоки шаҳрида полициячи афроамерикаликни отганидан кейин тартибсизликлар келиб чиққан. Бу ҳақда маҳаллий нашрларда ёзилмоқда.

Намойишчилар бир неча автомобилларга ва ёқилғи қуйиш шохобчасига ўт қўйган.

Полициячилар билан тўқнашувларда 100дан ортиқ намойишчилар иштирок этган.

Бундан олдинроқ полициячилар таъқиб вақтида қуролланган қора танли йигитни отиб қўйгани ҳақида хабар қилинганди.

"Гап Милуокида яшаган 23 ёшли йигит ҳақида бормоқда. У март ойида шахсий қурол ўғирлаган. У тўппонча билан бирга 500та ўқ олиб кетган", дейилган полиция маълумотида.