АҚШ терма жамоаси Ёзги Олимпия ўйинлари тарихида мингинчи олтин медалига эга бўлган илк терма жамоа бўлди.

"Юбилей" мукофотни америкаликларга Кэтлин Бэйкер, Лилли Кинг, Дана Воллмер ва Симоне Мануэлдан иборат сузувчилар жамоаси келтирди. Бу тўртлик Рио-2016 олимпиадасининг  4х100 метр масофага сузиш бўйича эстафетасида 3.53,13 натижасини қайд этиб, олтин медалга эга бўлди. Бу АҚШ делегациясининг Рио олимпиадасидаги 23-олтин медалидир.

Айни вақтда АҚШ терма жамоаси 61та медаль (24-18-19) билан медаллар ҳисоби бўйича умумий рўйхатда етакчилик қилмоқда.