13 августда АҚШнинг Батон-Руж шаҳрига (Луизиана штати) 2 ойлик ёғингарчилик миқдори тушди. Ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинда камида 3 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда CNN.

Қутқарувчилар тошқинда қолган машинада чўкаётган кекса аёлни қутқариб қолишга муваффақ бўлишди. Қутқарувчилар машина томини очиб, аёлни қўлидан чиқариб олишди. Аёл қутқарувчилардан унинг итини топиб беришни сўраган ва қутқарувчилар кейинроқ итни ҳам сувдан чиқариб олишган.

Gismeteo нашрининг маълум қилишича, рекорд даражадаги ёғингарчиликка Мескика бўғозидаги ноодатий илиқ ҳаво сабаб бўлган. Бунинг оқибатида атмосферага кўпроқ нам кўтарила бошлаган. Луизиана штати губернатори фавқулодда вазият эълон қилди ва Миллий гвардия кучларини табиий офат оқибатларини бартараф этишга сафарбар қилди.   

14 август тонгига келиб ёмғир миқдори 70 см ни ташкил қилган. Прогнозлар бўйича, кун охиригача яна 30-60 см миқдорида ёмғир ёғиши мумкин. Оқибатда уйлар сув остида қолиши, табиий офат эса ғарб томон тарқалиши мумкин.