Рио-де-Жанейрода Олимпиада олтин медалини олган АҚШлик сузувчи Райан Лохте ғалабасининг эртасига ўғрилар қурбонига айланди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда. 

Сузувчи 3 нафар жамоадоши билан кечага борган. Уларга қуролланган кимса ҳужум қилган. Жиноятчи Лохтени тўппонча билан нишонга олган ҳолда, уни тунаб кетган.

Ҳозирда сузувчига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Риода спортчиларни тунаш ва уларга ҳужум қилиш миқдори борган сари ортиб бормоқда. 11 августда россиялик сузувчи Евгений Коротишкин ресторандан қайтаётганда унга икки жиноятчи ҳужум қилиб, унинг ёнидаги барча нарсани ўғрилаб кетганди.

Бир кун аввал эса бельгиялик дзюдочи Дирк ван Тихелтдан пляжда телефони тортиб олинган. У телефонини қайтиб олмоқчи бўлганда юзидан мушт еган.