Англия премьер-лигасининг биринчи туридаги марказий учрашув сифатида кутилган «Арсенал» - «Ливерпуль» учрашуви ишончларни оқлади. Ўйин давомида мухлислар 7та гол гувоҳи бўлишди.

"Канонирлар" 31-дақиқада ҳисобни очишди, бу вазиятда бироз олдинроқ пенальтидан гол ура олмаган Тео Уолкотт бир ҳимоячини алдаб ўтиб узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Лекин биринчи бўлимнинг охирида Филиппе Коутиньо жарима зарбасидан берган зарбани Петр Чех қайтара олмади - 1:1.

Иккинчи бўлим бошида Адам Лаллана «Ливерпуль»ни олға олиб чиқди. 56-дақиқада Коутиньо дублни расмийлаштирди, 5 дақиқа ўтиб эса Юрген Клоппнинг янги хариди бўлмиш  Садио Мане орадаги фарқни 3тага оширди.

Арсен Венгер шогирдлари ҳисоб 1:4 кўринишини олгач, таслим бўлишмади ва ҳужум қилишда давом этишди. Аввалига Алекс Окслейд-Чемберлен, кейинроқ Калум Чемберс ўз ҳисобларига биттадан гол ёзишди, лекин тўртинчи жавоб голи урилмади - 3:4.

Арсенал – Ливерпуль 3:4
Голлар: 1:0 – 31 Уолкотт, 1:1 – 45 Коутиньо, 1:2 – 49 Лаллана, 1:3 – 56 Коутиньо, 1:4 – 63 Мане, 2:4 – 64 Окслейд-Чемберлен, 3:4 – 75 Чемберс.
Арсенал – Чех, Холдинг, Чемберс, Бельерин, Монреаль, Ивоби (Окслейд-Чемберлен, 59), Эль-Ненни (Чака, 67), Уолкотт, Рэмзи (Касорла, 61), Санчес, Коклен.
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Клаван, Морено, Клайн, Коутиньо (Жан, 70), Вейналдум (Стюарт, 88), Фирмино, Хендерсон, Мане, Лаллана (Ориги, 76).
Огоҳлантиришлар: Лаллана (26), Морено (29), Коклен (37), Ловрен (41), Ивоби (57), Чака (86).