Аргентина президенти Маурисио Макри ҳукумати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишдан бош тортмайди. Бу ҳақида мамлакат ташқи ишлар вазири Сусана Малькорра хорижий ОАВга берган интервьюсида маълум қилди. 

"Биз Фаластин Давлати сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз", - деди вазир. 

Июнь ойида Аргентина ЮНЕСКОнинг "Фаластин истилоси" номли ҳужжатини имзолаган.

"Биз ҳар бир резолюцияни диққат билан ўрганиб чиқмоқдамиз", - дея маълум қилди Малькорра. Шунингдек у халқаро ташкилотларда фаолият олиб борувчи барча вакилларни "эҳтиёткор бўлиш"га чақирди. 

Аргентина 2010 йилда президент Кристина Фернандес де Кришнер раҳбарлиги остида Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олган.