13 августда ҳинд балиқ тутувчи траулери Maha Gouri Бангладеш қирғоқлари яқинида чўкиб кетди. Ундаги камида 17 балиқчи бедарак йўқолган, деб Бангладеш мудофаа вазирлиги вакили Тапуши Рабеяга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги.

Бангладеш ҳарбий-денгиз кучлари вакилининг маълум қилишича, траулерга ҳамроҳлик қилган кема фалокат сигналини бергач, иккита ҳарбий кема ва патрул самолёти траулерни қидиришга жўнатилган. 

"Траулер Бенгал бўғозида Сундарбандаги Хирон Пойнт кўпригидан 40 денгиз мили узоқлигида чўкиб кетган", деб айтди манба.