«Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ биринчи тури доирасида «Борнмут»га қарши кечадиган учрашув учун бошланғич таркиблар маълум бўлди.

Манчестерликлар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо қарорига кўра Хуан Матани бу ўйинни илк дақиқаларданоқ майдонда бошлайди. Мхитарян эса жароҳати туфайли захирада қолган. Ромеро, Роҳо, Керрик, Шнайдерлин, Депай ва Рэшфорд ҳам захира футболчилари сифатида ўйин қайдномасига киритилган.

Борнмут – Боруц, Смит, Фрэнсис, Дэниэлс, Кук, Кук, Серман, Айб, Артер, Кинг, Уилсон.
Манчестер Юнайтед: де Хеа, Валенсия, Байи, Блинд, Шоу, Феллайни, Эррера, Мата, Руни, Марсиял, Ибраҳимович.

Манба: Tribuna.uz