Буюк Британияда байкер мотоциклда кетаётганда унга кабутар урилгандан кейин у мотоциклдан йиқилиб тушган, деб хабар бермоқда The Sun.

Нашр маълумотларига кўра, байкер воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Кабутар ва байкернинг тўқнашуви 14 августда Суррей графлигидаги Годстоун аҳоли пункти яқинида эрталабки соат 7 ларда юз берган.

Байкернинг дўстлари пастлаб учаётган қуш байкерга қаттиқ келиб урилганини тасдиқлашган. Оқибатда байкер мотоциклдан йиқилиб кетган.