Чехия полицияси Словения ва Швеция ҳуқуқ-тартибот муассасалари Чехияда теракт амалга оширмоқчи бўлганларни қўлга олганини маълум қилди. Жиноятчилар ичимлик сувини заҳарлаш ва Эбола вируси тарқатиш билан таҳдид қилган ва бу жиноятларидан воз кечиш учун Чехия ҳукуматидан катта пул сўраган.   

"Гумонланувчилар савдо марказларида Эбола вирусини тарқатиш билан таҳдид қилган. Улар шунингдек ичимлик суви резервуарларини заҳарламоқчи бўлган", деб маълум қилинди.

Швецияда маҳаллий таълим муассасаларидан бирининг талабаси қўлга олинган, у илмий лабораториядан заҳарли моддаларни олиб чиққан. Полицияда талаба лабораториядаги сақлагичдан заҳарли модда олаётгани видеоси бор. Унинг словениялик шериги хавфли юкни Чехияга етказиши керак бўлган. 

Ҳозирча далиллар тўпланмоқда, айни вақтда гумонланувчиларга айблов қўйиш учун улар етарлича эмас.