Жанубий Кореянинг Samsung компанияси маҳсулотлари илғор тўпламлардан фойдалангани туфайли энг яхши қурилма мақомига биринчи маротаба эгалик қилаётгани йўқ. Galaxy Note7 модели ҳам ўзининг экрани билан нуфузли DisplayMate лабораториясининг мутахассислари томонидан энг илғор технологияга эга дисплей деб топилди. 

DisplayMate экспертлари 2560 × 1440 пикселли Super AMOLED матрицанининг қобилиятини синчковлик билан текшириб, бозордаги рақобатчилар таҳлили билан солиштиришди ва қатъий хулосага келишди.

Samsung Galaxy Note7 матрицаси бирданига бир неча рекорд кўрсаткичларни қайд этди:

  • 1000 нитга етувчи энг юқори тиниқлик;
  • рангли гамманинг энг кенг диапазони;
  • энг юқори контраст даражаси;
  • акс эттиришнинг энг паст коэффициенти (бор-йўғи 4,6 фоиз). 

Шунингдек, экспертлар Galaxy Note7 дисплейининг созламаларини, жумладан, тунги иш режими танланганида экран рангини ўзгартириш учун ишга тушадиган рангли фильтрни ҳам эътибордан четда қолдиришмади.  «Илиқ» рангларга ўтиш ҳисобига етарлича бўлмаган ёруғлик шароити ёки куннинг иккинчи ярмида смартфоннинг томоша қулайлиги ортади. Бирданига иккита ички ёруғлик датчикларининг мавжудлиги автоматик ёрқинлик созлагични максималь даражада равшан ва кичик ташқи ўзгаришларга ҳам сезгир қилади. 

Samsung Galaxy Note7 экрани тадқиқот натижаларига кўра  «жуда яхши»дан «қойилмақом» баҳосини олди.