SpaceX компанияси Falcon 9 элтувчи ракетасининг қуйи поғонасини Атлантикадаги баржага муваффақият билан қўндирди. Ракета 15 июнь куни JCSAT-16 сунъий йўлдошини осмонга олиб чиққанди.

Қўниш Флорида штати ҳудудидаги Канаверал бурни яқинидаги космодромда амалга оширилган. Бу маълумотни SpaceX раҳбари Илон Маск ўз твиттерида тасдиқлаган.

Бунгача SpaceX Falcon 9 поғонасини океандаги денгиз платформасига уч марта муваффақиятли қўндирган эди. Бу охирги марта 28 май куни амалга оширилган эди.