Англиялик собиқ футболчи, айни вақтда BBC телеканалининг «Match of the Day» кўрсатувида бошловчи сифатида фаолият кўрсатаётган Гари Ликенер ўз ваъдасида турди ва эфирга ички кийимда чиқди.

Ўтган йилнинг декабрида Линекер агар  «Лестер» Англияда чемпион бўлса, 2016-17 йилги мавсумнинг илк сонини ич кийимда ўтказишга ваъда қилганди.

«Қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Мен буни қадрлайман. Ажойиб ҳиссиётлар.

Ваъдамни бажардим. Лекин, очиғини айтсам, жуда ноқулай бўлди», — дея ёзган Линекер ўз твиттерида.

«Биз сизнинг устингиздан кулмаймиз, биз сиз билан биргаликда куламиз», - дея ёзган BBC телеканалининг бошқа бир эксперти, Линекер билан бирга Англия терма жамоасида тўп сурган Алан Ширер инстаграмдаги саҳифасида.

Манба: Tribuna.uz