Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси «Сигнал Идуна Парк» стадионида Германия Суперкубоги учун «Бавария»га қарши майдонга чиқади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланиши белгиланган.

Дортмундликлар ўтган мавсумда мамлакат Кубогини қўлга киритганди,  «Бавария» эса Бундеслиганинг амалдаги чемпиони сифатида майдонга тушади.

Бунгача бу икки жамоа Германия Суперкубоги учун 4 марта баҳс олиб борган. Уч марта «Боруссия» футболчилари ғалабани нишонлаган, бир сафар «Бавария» футболчилари устун келган. Жамоаларнинг Суперкубок учун охирги учрашуви 2014 йил августида рўй берган ва унда «Боруссия» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.