Германиянинг Кассель шаҳридаги собиқ аэропорт ҳудудида жойлашган қочқинлар лагерида қаттиқ ёнғин чиқди. Интернетда воқеа жойидан биринчи лвҳалар пайдо бўлди.

Видеода 800 га яқин киши жойлашган бино устида қуюқ қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. Умумий ҳисобда 20 га яқин турар жой блоки ёнғинда қолган.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида камида 10 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.