Канаданинг Порт-Кокуитлам шаҳрида урғочи айиқ 10 ёшли қизга ҳамла қилди, деб хабар бермоқда CBC News.

Таъкидланишича, қизча ҳамла оқибатида оғир жароҳатлар олган.

Полициячилар айиқни отиб ўлдиришган, чунки айиқ одамлар йиғилган жойни тарк этмаган ва уларга хавф солган.

Айиқ қизчага ташланганда унинг ёнида айиқ боласи бўлган. У ҳозир изланмоқда. Полицияда агар айиқ бола ҳам хавф туғдирса, отиб ташлаши мумкинлиги айтилган.

Ҳукумат одамлардан воқеа жойидан узоқроқда қолишни сўрамоқда. Воқеа сабаблари тергов қилинмоқда ва бу ҳолат айиқ одамлардан қўрқмай қўйгани сабабли юз берган бўлиши мумкинлиги аниқлаштирилмоқда. 

Одамлардан кўчаларга озиқ-овқат қолдиқларини ташламаслик ва дарахтлардан меваларни узмаслик илтимос қилинган, чунки бу ёввойи ҳайвонларни жалб қилиши мумкин.